ТЕРРОРИЗМНИНГ ЙИРИК ДОРИЛФУНУНИ Ёки унда тожик ёшларининг таълим олиши қандай оқибатларга олиб келади?

print
2020 йилнинг 8 декабрида АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ислом Республикасининг энг йирик университетларидан бири “Жомеат-ул-Мустафо ал-оламия”га нисбатан террорчи кучлар билан ҳамкорлик қиладиган марказ сифатида санкция киритди.

Бу санкция АҚШ Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси томонидан 10590000383 рақами билан амалга оширилган. Қарор шарҳида келтирилишича, ушбу “университет” Эрон Ислом Республикасининг Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси, хусусан, унинг хорижий тармоғи – бундан икки йил олдин халқаро террорчи ташкилот сифатида тан олинган “Қудс” корпуси билан бевосита алоқа ўрнатган бўлиб, бутун дунёда Эрон хавфсизлик идоралари учун бузғунчилар ва жосусларни тайёрлаш маркази сифатида хизмат қилади.

Сўнгги йилларда ўнлаб тожик ёшлари, жумладан, фаолияти тақиқланган собиқ Ислом тикланиш партияси террорчи ташкилоти аъзоларининг фарзандлари ушбу “университет”да таълим олганлиги ва ҳозир ҳам ўқиётганлиги сабабли, унинг фаолияти тожиклар ва Тожикистонни бефарқ қолдирмайди.

Шунинг учун, Тожикистон фуқаролари ҳам бузғунчилик ва тарғиботнинг энг йирик марказларидан бири ҳақида баъзи маълумотларни билишса, ўзлари ва фарзандларини ундан узоқ сақлашса, фойдадан холи бўлмайди.

Жумладан:

“Жомеат-ул-Мустафо ал-оламия” университети (араб тилидан таржима қилинганда: Мустафо номидаги халқаро университети) аслида ҳеч қачон университет бўлмаган ва университет эмас! У хорижий фуқаролар ва уларнинг давлатларини алдаш учун аслида ўта мутаассиб охундлар бўладиган ўз битирувчиларига кўринишидан дунёвий илмий унвонлар бўлган “бакалаур”, “магистр”, “доктор” ва асосан, бузғунчи охундлар саналадиган устозларига “дуктур”, “профессор” ва бошқалар каби илмий унвонлар беради. Дунё давлатлари унинг битирувчиларини университетни тамомлаган мутахассис деб ўйлаб, ўзларининг бошқарув тизимига ишга қабул қилади ё таъқиб қилмайди. Уларнинг бу ниқоби “университет” битирувчилари бутун дунёга тарқалиб, ўзларининг махсус миссияларини бажаришларига имкон беради.

Эроннинг Қум шаҳрида жойлашган “Жомеат-ул-Мустафо ал-оламия”нинг миссияси ёки асосий вазифаси хурофотпараст тарғиботчилар ва миссионерларни тайёрлаш бўлиб, улар орқали бузғунчиликни тарғиб этади. Яъни вазифаларидан бири “исломий инқилобни амалга ошириш” ва Эроннинг хорижий мамлакатлар вазиятига аралашувини татбиқ этишдир.

Ушбу “университет” сайтида келтирилган маълумотларга кўра, айни пайтда унда дунёнинг 122 (!) мамлакатидан бўлган 50 минг (!!!) нафардан зиёд талабаларнинг мияси чайқалмоқда. Университетнинг собиқ раиси Алиризо Аърофийнинг иддао қилишича, бугунги кунгача 50 минг (!!!)дан зиёд мубаллиғ (тарғиботчи) тайёрланган ва дунё давлатларига юборилган бўлиб, улар орқали 50 миллион (!!!!) нафар таблиғ қилинган. Албатта, бу ерда тайёрланган 50 минг нафар тарғиботчи охундлар университети мутахассиси, деган ниқоб ва бакалавр, магистр, доктор каби сохта ҳужжатлар билан фаолият олиб боришмоқда.

Бунга қўшимча ҳолда, университет бугунги кунга қадар, дунёнинг 60 давлати, жумладан, Европа ва Африка мамлакатларида ўз филиалларини очиб, янги тарғиботчиларни тайёрлаш билан машғул. Мисол учун, унинг Афғонистондаги филиалида 4000 нафар, жумладан, Кобулда 2000 нафар таҳсил олади. Африканинг суннийлар яшайдиган Гана давлатидаги филиалида минг нафар таълим олади. Ҳатто, ушбу “университет” Париж шаҳрида ҳам ўз ваколатхонасини очган бўлиб, унинг умумий майдони 2,5 гектарни ташкил этади.

АҚШ томонидан ушбу “университет”нинг террорчи ташкилот сифатида санкцияга учрашининг асосий сабабига айланган жиддий масала унинг жосуслик ва разведка каби махсус вазифаларидир. Биринчи навбатда, турли мамлакатлар талабалари ўртасидан бу муассасага Эронга хизмат қиладиган жосуслар “Қудс” корпуси ва Ахборот вазирлиги томонидан жалб этилади. Кейинчалик, жосуслар ўз мамлакатларида маҳаллий таблиғчилар ҳисобидан Эрон жосуслари тармоғини ташкил этишади. Бу тармоқлар, нафақат, мазҳабга қарши ақидаларни тарғиб қилади, балки Эрон махсус хизматлари учун жосуслик вазифасини ўтаб, турли соҳаларга оид зарур маълумотларни тўплайди.

Сўнгги йилларда дунёнинг қатор мамлакатларида ушбу муассасанинг филиаллари ёпилиб, уларнинг жосуслари қўлга олинди. Жумладан, ўтган йили Босния ва Герцоговинада “университет” филиалининг жосуслик маркази ёпилди. У ҳақдаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилди. Университетнинг энг мудҳиш ишларидан бири “Қудс” корпуси билан ҳамкорликда Сурияда мазҳабий уруш ташкил этиш учун Эрондаги афғон муҳожирлари ҳисобидан “Лашкари Фотимиён” жанговар гуруҳини таъсис этганидир. Бу айни пайтда, Эрон ва Афғонистон ўртасидаги баҳсли масалалардан бирига айланган. Ўтган ойда Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф “Тулуъ-нюс” телеканалига берган интервюсида Эрон томонидан Сурияда уруш олиб бораётган афғон жангчиларининг сони 5000 нафарга етишини айтди. Бироқ телеканал мухбири Нажафзода уларни 25 минг нафар, деб эълон қилди.

Бошқарув шаклига кўра, ушбу муассаса бевосита Эрон Ислом инқилоби раҳбари Оятулло Хомайний бошчилигида фаолият юритади. Унинг раиси ҳам раҳбар томонидан тайинланади. Эрон Олий таълим вазирлиги ва бошқа давлат идоралари “университет”нинг фаолияти ва таълим стандартларига аралашишга ҳақи йўқ. Балки вазирлик аслида мавжуд бўлмаган “университет”нинг ҳужжатларини расмий эътироф этиш ва тасдиқлашга мажбурдир. Унинг ўқув дастурлари Эрон давлат аккредитациясидан ўтмаган бўлса-да, муассаса Қум илмий ҳавзасининг таркибий қисми ва хурофотпарастликни тарғиб қилувчи саналади. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ва Эроннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари “университет”нинг ташқи фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Маълумки, махсусан кенг қамровли тарғиботчилик ва йирик жосуслик тармоғи фаолияти учун катта миқдордаги молиялаштириш талаб қилинади. Шу боисдан, “Жомеат-ул-Мустафо ал-оламия” “университет”ининг бюджети ниҳоятда каттадир. Аслида у бир давлат ичидаги давлатдир.

Эронлик ва хорижлик мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, терроризм университетининг йиллик бюджети 450-500 миллион, яъни ярим миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Бу маблағлар тўртта манбадан таъминланади:

1. Эрон давлатининг расмий бюджетидан;

2. Инқилоб раҳбарининг махсус фондидан;

3. Аҳоли томонидан охундларга тўланадиган хумс (шиа мазҳабининг 20 фоизлик солиғи) ҳисобидан;

4. Ширкатлар, ишлаб чиқариш корхоналари ва йирик тадбиркорлардан олинадиган мажбурий хайрия ҳисобидан.

Булар орасидан фақат Эрон расмий бюджетидан ажратиладиган маблағ маълум бўлиб, қарийб шу миқдордаги бошқа манбалардан келадиган маблағлар махфий бўлиб қолади. Мисол учун, Эрон Ислом Республикасининг 1398 (2019) йил учун давлат бюджетидан университет учун 308 миллиард туман маблағ ажратилган ва бунга қўшимча ҳолда, нефт нархи ошган тақдирда унинг ҳажми 400 миллиард тумангача етказилади. Бу маблағ қарийб 75 миллион доллар ва оширилган ҳолатда, 100 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Бундай катта миқдордаги маблағларни сарфлаш университет раҳбарияти охундлар гуруҳи (уламолар ҳайъати) ихтиёрида бўлиб, қуйидаги йўналишларда сарфланади:

– бошқарув ва таълим фаолиятини таъминлаш;

– 50 минг нафардан зиёд хорижий талабаларнинг йиллик овқати, яшаш жойи ва келиб-кетишини таъминлаш;

– дунёнинг 60 мамлакатидаги филиаллар фаолиятини таъминлаш;

– битирувчиларнинг ўз мамлакатларидаги фаолиятларини молиялаштириш (бу борада, Оятулло Хомайнийнинг расмий фармонига мувофиқ, Эроннинг бошқа мазҳабий ташкилотлари, жумладан, ниҳоятда катта бюджетга эга бўлган Исломий таблиғот ташкилоти ва Аҳли байт халқаро мажмуаси ушбу “университет” билан ҳамкорлик қилиши шарт);

– битирувчилар ва улар билан алоқани сақлаш учун жосуслик тармоғини молиялаштириш (бу йўналишда бюджети ўнлаб миллиард долларни ташкил этадиган Қўриқчилар корпуси ҳамкорлик қилади).

Ушбу муассаса бюджетининг харажатлари Эрон давлат органлари томонидан текширилиши мумкин эмас.

Ушбу қисқача маълумот “Жомеат-ул-Мустафо ал-оламия” университетининг тарғиботчиларни тайёрловчи ва жосуслик тармоғининг энг йирик марказларидан бири эканлигини тўлиқ исботлайди. Шу боисдан ҳам, ушбу марказ, ҳақиқатдан ҳам, минтақавий, хусусан, тожиклару Тожикистон учун катта таҳдид маркази саналади.

Тожикистон давлат органларининг ишончли маълумотларига кўра, сўнгги йилларда (90-йиллардан бугунгача) 900 нафарга яқин Тожикистон фуқароси минтақадаги катта террорчи хусусиятига эга университетларда таҳсил олишган. Уларнинг асосий қисмини собиқ наҳзатчиларнинг фарзандлари ташкил этади. Ачинарлиси шундаки, яна айримлари ҳозиргача ўша ерларда таълим олишмоқда (улар ҳақида тўлиқ маълумот алоҳида нашр этилади). Тожикистон Республикаси таклифи билан ҳозирги кунга қадар, юзлаб нафар фуқаро ушбу давлатнинг террорчи олийгоҳларидан юртимизга қайтишди, аммо аниқ маълумотларга биноан, ҳали-ҳамон 380 нафарга яқин тожикистонлик фуқаролар “Жомеат-ул-Мустафо ал-оламия” ва бошқа махсус марказларда ўқишмоқда. Мазкур давлат органлари Тожикистон Республикаси элчихонаси вакилларининг тожикистонлик фуқаролар билан учрашмасликлари учун доим муаммо келтириб чиқаради.

Бугун ҳам Европа мамлакатларида фаолият олиб бораётган собиқ Ислом тикланиш партияси террорчи ва экстремист ташкилоти ҳамда Тожикистон Миллий алянсининг идеологик бўлими аксар масъуллари ана шу улкан террорчи университетларни битирган ва ушбу давлатнинг махсус таълим муассасалари кадрларидир. Жумладан, Тожикистон Миллий алянси (ТМА) бошқаруви аъзоси ва асосий идеологи Бурҳонов Саидюнус Аббосович (Сайидюнуси Истаравшаний) ўн йилдан зиёд вақт мобайнида оила аъзолари ва ака-укалари билан Қум шаҳридаги террорчи муассасада таълим олиб, ҳозиргача унинг таъминотидадир. ТМА бошқаруви аъзоси ва “Анжумани озодандешони Тожикистон” (“Тожикистоннинг ҳурфикр қурилтойи”) сохта ташкилоти муассиси (ТМА муассисларидан бири), ҳатто, неча йил Қўриқчилар корпуси томонидан Ливанга юборилиб, ушбу давлатнинг “Ҳизбуллоҳ” террорчи ташкилоти таркибида идеологик ва диверсион таълим ва тажриба ўрганган.

С. Истаравшаний “Рисолат” ва “Кимиёи саодат” тармоқларининг тожик тили бўлими мудири бўлиб,

буларнинг ҳар иккала Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси томонидан ташкил этилган ҳамда мақсадлари – Тожикистонга қарши тарғибот-ташвиқот олиб бориш. Айтиш жоизки, ўтган ойда бу тармоқлар ҳам Қўриқчилар корпусининг тарғиб қилувчи қуйи тузилмалари сифатида АҚШ томонидан террорчи тармоқлар, деб эълон қилинди ва фаолиятига тақиқ қўйилди. ТМА экстремист ташкилоти бошқаруви аъзосига нисбатан қўлланилган мана шу каби ҳукм ушбу ташкилотнинг ўзига ҳам тааллуқлидир. Таъкидлаш ўринлики, ҳатто, террорчи қўриқчи ва наҳзатчилар тармоғи сифатида танилган “Рисолат” ва “Кимиёи саодат” сайтларига қўйилган тақиқдан кейин ҳам, ТМА бошқаруви аъзоси С. Истаравшаний миллатимизга қарши тарғибот-ташвиқотини ўзининг фейсбукдаги саҳифасида давом эттирмоқда.

Шунинг билан бирга, ҳозирги кунда Европада ўзини “демократ” ва “инсон ҳуқуқлари ҳомийси” деб таништираётганлар – собиқ Ислом тикланиш партияси раиси ўринбосари Кузов Шоҳнаим, партия бошқаруви аъзоси, партиянинг собиқ раҳбари С. А. Нурий ўғли – Саидов Муҳаммаджон Абдуллоевич, ИТП ТЭТ жамоатчилик билан алоқалар департаменти мудири, ТМА раиси Муҳиддин Кабирийнинг акаси ва шахсий ёрдамчиси – Кабиров Муҳаммаджон Сафарович, ТМА матбуот котиби Қаюмов Бобожон Тағоевич (Бобожони Қаюмзод), ИТП ТЭТ бошқаруви аъзолари Ваҳҳобов Азимжон Азизович ва Саидов Исломжон Асомуддинович, ИТП ТЭТнинг Теҳрон шаҳридаги намояндалиги раҳбари Амонбеков Неъмат Сулаймонбекович, ИТП ТЭТ ахборот сайтлари масъули ва ТМА раисининг куёви Амруллоҳи Низом, ИТП ТЭТ сайтлари муҳаррири, Саидюнуси Истаравшанийнинг акаси Бурҳонов Аббос ва бошқалар Эрон ва Қўриқчилик корпусининг айнан мана шу каби махсус мактабларида таҳсил олиб, махсус вазифаларни бажариш учун тайёрланишган. Европадаги ИТП ТЭТнинг ўрта даражадаги фаолларининг кўпчилиги Эроннинг махсус марказларида идеологик ва махсус таълим ўрганишган.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда Кузов Ш. Эрон Қўриқчилар корпуси билан ИТП ТЭТ ҳарбий алоқалар ва террорчи амалиётлар масъули ҳамда Муҳаммаджон Кабиров Эрон Қўриқчилар корпуси ва Хавфсизлик вазирлиги билан ИТП ТЭТнинг сиёсий алоқалар ва жосуслик бўйича масъулидир. Тожикистонга қарши кураш олиб боришга йўналтирилган вазифалардан ташқари, уларнинг зиммасига яна бир қатор вазифалар юклатилган: “инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари” сифатида Европада ўтказиладиган конференция ва учрашувларда қатнашиб, Эрон Ислом Республикаси қудратли тузилмалари мухолифлари ҳақида ушбу мамлакатнинг тегишли органлари учун маълумот тўплашади. Бундан маълум бўладики, Қўриқчилик корпуси ва “Жомеат-ул-Мустафо ал-оламия”ни террорчи ташкилот, деб эътироф этилишига нисбатан халқаро ҳукм ушбу ташкилотлардан етишиб чиққан ТМА ва ИТП ТЭТ раҳбарлари-ю фаолларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.

Бунинг маъноси шундаки, “университет” ниқоби остида Тожикистон Республикаси учун юзлаб ташвиқотчилар ва Эроннинг махсус хизмати жосусларини тайёрламоқда. Шубҳасиз, ушбу лашкарлар бизнинг мамлакат учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Кези келганда айтиш лозимки, АҚШ томонидан “Жомеат-ул-Мустафо ал-оламия” террорчи-экстремист ташкилот, дея эътироф этилганидан сўнг, толибонлар ва уни битирганлар ҳам террорчи ва экстремист курс битирувчилари саналиб, нафақат, Тожикистон ҳудудида, балки бутун дунё давлатларида фаолиятлари тўхтатилди.

Шундай экан, чаламуллаларнинг ёлғонларига ишонмасдан, ўзимиз ва фарзандларимизни уларнинг алдовлари-ю хиёнатларидан асрамоғимиз даркор!

Иноятулло Каримов,

Имоми Аъзам Абуҳанифа Нуъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг “Қуръон ва ҳадис” илми кафедраси ўқитувчиси.

Шарҳи худро гузоред

*

code